Мамлакатнинг  барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш кўзда тутилмоқда

10:47 23 Июнь 2023 Жамият
424 0

OʼzLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Бектемир тумани Маданият маркази мажлислар залида Бектемир тумани сайловчилари билан учрашди.

Унда туман кенгаши депутатлари, маҳалла раислари, фахрийлар, таълим, тиббиёт соҳалари вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолиятига тўхталиб, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури асосида мамлакатимизнинг  барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашда амалга оширилиши кутилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Унга кўра, 2030 йилгача иқтисодиётимиз ўсиш суръатлари 2 баробар оширилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади. Илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш орқали меҳнат унумдорлиги 2 баробарга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер