Мамлакатимизда 28 494 503 доза вакцинадан фойдаланилди

10:38 10 Ноябрь 2021 Жамият
612 0

Шу йил 9 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 323 616 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 184 874 нафарни,

— 2-босқич эмланганлар 82 717 нафарни,

— 3-босқич эмланганлар 56 025 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 494 503 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 14 834 189 нафарни,

— 2-босқичда эмланганлар 9 049 573 нафарни,

— 3-босқич эмланганлар 4 610 741 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

— Самарқанд вилояти (62 649 доза),

— Тошкент вилояти (35 280 доза),

— Тошкент шаҳри (30 738 доза) банд қилди.

Эътиборлиси, Фарғона ва Наманган вилоятларида қўлланилган вакцина миқдори 3 миллион дозадан ошди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 69,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер