Мактабларда кузги таътил қачондан бошланиши айтилди
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2025 йил 4 ноябрдан бошланади ва 9 ноябрга қадар давом этади.
Шунингдек, II чорак дарс машғулотлари 2025 йил 10 ноябрдан бошланиши белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг