Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

19:04 26 Март 2021 Иқтисодиёт
3940 0

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер