Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг матбуот котиби тайинланди
Фото: Халқ сўзи
Собирова Дилфуза Азимжоновна Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармаси бошлиғи - матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Д.Собирова «Даракчи» ва Солиқ плюс» газеталарида Бош муҳаррир, «Ёшлар Медиа маркази» Бошқарув раиси ўринбосари ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби сифатида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг