Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

22:39 11 Январь 2022 Жамият
1131 0

Хабарингиз бор, юртимизга коронавируснинг “Омикрон” штамми кириб келганидан сўнг маълум чекловлар ўрнатилди.

Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

— Давлат мактабгача таълим ташкилотларида «CОВИД-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

— давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

— ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

— йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

— мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер