Мактабда таълим олаётган ўқувчилар сони қарийб 6,5 млн. нафарга етган

13:41 15 Февраль 2023 Жамият
520 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023- ўқув йили бошига Ўзбекистонда умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар сони қарийб 6,5 млн. нафарни ташкил этган.

Шундан, 1–4-синф ўқувчилари сони 2,5 млн. нафарни ёки жамига нисбатан 39,4 % ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича 1–4- синф ўқувчилари сони:

— Қорақалпоғистон Р. — 144,2 минг нафар;

— Андижон вилояти — 234,7 минг нафар;

— Бухоро вилояти — 127,9 минг нафар;

— Жиззах вилояти — 105,6 минг нафар;

— Қашқадарё вилояти — 262,2 минг нафар;

— Навоий вилояти — 74,3 минг нафар;

— Наманган вилояти — 211,9 минг нафар;

— Самарқанд вилояти — 306,8 минг нафар;

— Сурхондарё вилояти — 216,7 минг нафар;

— Сирдарё вилояти — 60,5 минг нафар;

— Тошкент вилояти — 201,9 минг нафар;

— Фарғона вилояти — 273,2 минг нафар;

— Хоразм вилояти — 138,8 минг нафар;

— Тошкент шаҳри — 185,3 минг нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер