Мактабда содир қилинган суиқасд 

14:34 07 Октябр 2019 Жамият
1051 0

Иллюстратив фото

2019 йил 5 октябрь куни соат 08:30 ларда Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 й.т., ишсиз) турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба уриб ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорини ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер