Маҳаллада бепул ўқув курслари ташкил этилди
Избоскан туманидаги “Истиқлол” МФЙ ижтимоий ходими Саидисломхон Сайдаҳмедов ташаббуси билан маҳаллада 57 нафар ўғил-қизлар учун бепул ўқув курслари ташкил қилинди.

— Бу машғулотлар тўлиқ ўқув дастурига асосланган бўлиб, болаларнинг фанларга қизиқишини оширмоқда, — дейди С. Сайдаҳмедов. — Таълим олишда тенг имконият яратишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда инглиз ва рус тили, математика фанидан сабоқ бериш йўлга қўйилган.


— Хусусий ўқув курсларига боришга имкониятим йўқ эди, — дейди ўқувчи Мадина Иброҳимова. — Маҳалламиздаги бепул курслар туфайли мен инглиз тилини яхши тушуниб, сўзлашни ўрганяпман.

Бугина эмас, маҳаллада камбағаллик реестрида турувчи оилалар фарзандларининг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш мақсадида Андижон вилоятидаги эътиборга молик масканларга саёҳатлар ҳам уюштирилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг