Маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
Янги йил арафасида кўплаб ҳудудларда янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, юртимиз кўркига кўрк қўшаётир.
Хусусан, пойтахтимизнинг Сергели туманида ҳам бири-биридан гўзал бинолар фойдаланишга топшириляпти. Шулардан бири — “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғини биносидир. Мазкур маскан туман аҳолисига чинакам байрам совғаси бўлди.
Унинг очилиш маросимида қайд этилганидек, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилган. Ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, юртимиз тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш масалалари туман ҳокимлиги мутасаддиларининг доимий эътиборида бўлади.
Жамшид АКБАРОВ, Туман ҳокимлиги матбуот котиби.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг