Магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган кафедра мудири ва унинг шериги ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг талабаси У.Х. фуқаро Р.ни институт кафедра мудири орқали магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, кафедра мудири М.Э. талаба У.Х.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг