Магистрантлар Олтойда малака оширишади
Иллюстратив фото
Бухоро давлат университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган олий ўқув юртлари сафига Россия Федерациясининг Олтой давлат педагогика университети ҳам қўшилди.
Шу университет ректори Ирина Лазаренко Бухорода бўлиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан музокара ўтказди.Унда икки олий ўқув юрти профессор - ўқитувчиларининг ўзаро ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари, замонавий таълим дастурларини тайёрлашлари ва қайта ишлашлари, тажриба алмашишлари масалалари кўриб чиқилди.Пировардида университетлараро ҳамкорлик битими имзоланди.Эътиборлиси, унга кўра, магистрантларнинг малака ошириш курслари ҳар иккала давлатда ташкил этилади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг