Мадьяр Орбаннинг ҳокимиятга қайтиш имкониятидан маҳрум қилмоқчи

21:33 15 Апрель 2026 Дунё
303 0

Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган «Тиса» партияси етакчиси Петер Мадьяр унинг бўлажак ҳукумати конституциявий ислоҳот ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Хусусан, бош вазирнинг ваколат муддатини иккита тўрт йиллик муддат билан чеклаш режалаштирилган. Ушбу янгилик лавозимини тарк этаётган бош вазир Виктор Орбанни ҳокимиятга қайтиш имкониятидан маҳрум қилади.

Мадьярнинг сўзларига кўра, Президент Тамаш Шуйок билан бўлиб ўтган учрашувда конституцияга президент ваколатларини кучайтириш ва президентни тўғридан-тўғри (халқ томонидан) сайлаш тизимини жорий этиш бўйича тузатишлар киритиш масалалари муҳокама қилинган. Ҳозирги вақтда мамлакат раҳбари парламент томонидан сайланади.

«Биз қонун устуворлигини, плюралистик демократияни ҳамда тийилиш ва мувозанат тизимини тиклаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», — деди «Тиса» партияси етакчиси.

Шунингдек, Петер Мадьяр демократик институтларни тиклаш учун тизимли ислоҳотлар ўтказишга ваъда берди. Энг биринчи навбатдаги чоралар қаторига коррупцияга қарши кураш ва миллий активларни ҳимоя қилиш киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер