Мадридда 8 март куни бўлиб ўтадиган барча тадбирлар тақиқланди
Ҳукумат расмийлари Мадридда ва унинг атрофидаги минтақаларда COVID-19 эпидемияси сабабли Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган барча тадбирларни тақиқлашга қарор қилишди. Бу ҳақда РИА нашри хабар бермоқда.
Мадрид ҳукумат идораси намойишлар ва тадбирлар бўйича барча таклифларни ўрганиб чиқиб, барчасини тақиқлашга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, байрам муносабати билан турли хил тадбир ва акциялар режалаштирилган бўлиб, унда жами 60 мингдан ортиқ киши иштирок этиши мумкин.
Бугунги кунда Мадрид Испанияда коронавирус юқтириш даражаси юқори бўлган минтақалардан бири ва касалхоналарда одамлар ўртача кўрсаткичдан кўп.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг