«Made in Uzbekistan» белгиси остидаги тўқимачилик маҳсулотлари 75 дан ортиқ давлатга 3 миллиард доллардан ортиқ ҳажмда экспорт қилинмоқда

23:20 17 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
1097 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.

Қайд этишича, давлат раҳбари Европа Иттифоқи мамлакатларига GSP+ имтиёзлари доирасида маҳсулот экспортини кенгайтириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2023 йилга келиб 5 млрд. долларга етказиш бўйича вазифа берган.

Натижаларга эришиш учун Германиянинг GIZ халқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик доирасида Германия грантлари ҳисобидан пахта ва тўқимачилик тармоқларини барқарор ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди.

GIZ лойиҳаси доирасида Герци консалтинг компанияси кўмагида Ўзбекистон тўқимачилик саноати бўйича мустақил ҳисобот тайёрланди ва GIZ веб-сайтида эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер