Маданият вазирлиги «ERP маданият» тизимини жорий этмоқда

18:51 19 Май 2025 Жамият
388 0

Бугун Маданият вазирлигида соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари Муроджон Мажидов иштирокчиларга «ERP маданият» ягона бошқарув тизими ҳақида маълумот берди.

Мазкур тизим 2024–2027 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури асосида ишлаб чиқилмоқда. «ERP маданият» доирасида бошқарув, таълим, ижодий фаолият ва аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнларига оид жами 26 та ахборот тизими ишлаб чиқилади. Шунингдек, 12 та янги электрон давлат хизмати ва 5 та мобил илова жорий этилиши режалаштирилган.

Ушбу рақамлаштириш натижасида тизимдаги 1 400 дан ортиқ ташкилот фаолияти қамраб олинади, 34 мингдан ортиқ ходим ва ижодкорларнинг ягона базаси шакллантирилади, уларнинг ижодий фаолияти асосида миллий рейтинг юритилади. Шунингдек, давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар самарадорлиги оширилиб, йилига 19 млрд сўмгача тежалиши кутилмоқда.

Тизим 2025 йил май ойидан бошлаб 2026 йил якунигача босқичма-босқич жорий этилади ва бошқа идоралар билан интеграция қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер