Маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган Қонун кўриб чиқилди

19:21 08 Апрель 2026 Сиёсат
481 0

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида «Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини янада самарали ташкил этишга қаратилган.

Қонун билан Солиқ, Шаҳарсозлик, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга, шунингдек «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида», «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Музейлар тўғрисида» ҳамда «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Киритилаётган ўзгартишлар асосан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат органлари ваколатларини аниқ белгилашга қаратилган.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликдан Маданият вазирлигининг моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим ваколатлари чиқариб ташланмоқда.

Қайд этиш жоизки, ушбу Қонун маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими фаолиятининг самарадорлигини оширишга, қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер