Литва ҳукумати Беларусь билан чегарадаги иккита чегара назорат-ўтказиш пунктини ёпади

17:47 21 Февраль 2024 Дунё
316 0

Фото: РИА «Новости»

Литва ҳукумати Ички ишлар вазирлигининг Беларусь билан чегарадаги иккита назорат-ўтказиш пункти орқали ҳаракатни тўхтатиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Унга кўра, шу йилнинг 1 мартидан бошлаб Раигардас ва Лаворишкес ўтказиш пунктлари ёпилади.

Бу назорат пунктлари орқали на пиёдалар, на транспорт воситалари ҳаракатлана олмайди. Шунингдек, баҳордан бошлаб Медининкай ва Салcининкайдаги назорат пунктлари орқали пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати чекланади.

Шунингдек, Беларусь билан чегарадаги Кейн темир йўл назорат-ўтказиш пункти орқали йўловчиларнинг тушиши ва поездларга чиқишини чеклаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, чегарадан мунтазам қатновчи автобуслар сонини икки баробарга қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Шу йилнинг 20 февраль куни Литва Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Беларусь билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишувларни бекор қилишни таклиф қилгани маълум бўлди. Литва Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бу қарор Украинага қарши давом этаётган “ҳарбий тажовуз” билан боғлиқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер