«Кварц»нинг қарийб 90 фоиз акциялари 265 млрд сўмга сотилди
Фото: Архив сурат
«Қувасойцемент» акциядорлик жамияти «Кварц» АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини 265 млрд сўмга сотиб олди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, «Қувасойцемент»га «Кварц» корхонасининг 47,2 млн евро миқдоридаги кредит мажбуриятларини тўлиқ қоплаш юклатилган.
«Кварц» АЖ акция пакетини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган халқаро жараён натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг