Квант ҳисоблаш технологияси тараққиёти “Bitcoin“ каби криптовалюталар ривожига хавф туғдириши мумкин
Хабарларда ёзилишича, “IBM“, ”Google“ ва бошқа йирик ”IT“ компаниялар замонавий криптографияни бутунлай ўзгартириши мумкин бўлган энг тезкор квант компьютерларини яратиш устида рақобатлашмоқда.
Экспертлар квант ҳисоблаш технологияси даври ҳозирда кенг истеъмолда бўлган “Bitcoin“ каби криптовалюталар фойдаланадиган криптографик алгоритмлар истиқболига жиддий салбий таъсир этиши мумкинлигидан хавотирда.
Квант ҳисоблаш технологиясининг “Bitcoin“га таҳдиди жиддий қабул қилиниши керак бўлсада, айрим мутахассислар ”Bitcoin“ ўз хавфсизлигини бузмасдан квант технологиялари даврига мослашишга улгурган деб ҳисоблашмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг