Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаётган дорихона аниқланди

12:11 05 Июль 2022 Жамият
1305 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, “O.G.” МЧЖга қарашли дорихонада МЧЖ раҳбари Р.Ж. 84 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер