Куч тузилмалари тизимида аёл олималарнинг илмий ва касбий салоҳияти юксалмоқда

16:00 09 Февраль 2026 Сиёсат
263 0

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова «Куч тузилмалари тизимида олималарнинг профессионал ривожланиши ва илмий ютуқлари» мавзусида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Мазкур тадбир 11 февраль – «Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни» муносабати билан ўтказилиб, аёлларнинг касбий ва илмий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилди.

Тадбирда жамоат арбоблари, Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган аёл ҳарбий хизматчилар, Жамоат хавфсизлиги университети курсант қизлари, «Темурбеклар мактаби» ҳамда Ҳарбий мусиқий академик лицейи ўқувчи-қизлари, шунингдек, Юнусобод туманидаги таълим муассасалари талабалари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар аёлларнинг жамият, фан ва таълим соҳаларидаги ўрни, улар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда эришилаётган ютуқлар хусусида фикр билдирдилар. Айниқса, Миллий гвардия тизимида фаолият юритаётган аёлларнинг касбий маҳорати ва илмий салоҳияти юксак баҳоланди.

Тадбир доирасида видеороликлар орқали Миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчиларнинг фаолияти ва эришган ютуқлари намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига гендер тенглик, касбий ўсиш ва илмий изланишлар борасида аёллар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер