Кредитлар тадбиркорларнинг тажрибаси, уларнинг олдинги натижаларига қараб 5 миллиард сўмгача, кредит ставкасини 14 фоиздан ошмаган ҳолда берилади

16:22 15 Апрель 2022 Сиёсат
753 0

Фото: president.uz

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Шу билан бирга, вилоятларда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига 300 миллион доллар ресурс берилади.

Ушбу маблағлар энг яхши шартларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш таклифи билан чиққан давлат ва хусусий банкларга 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада миллий валюта – сўмда жойлаштирилади. Кейинчалик ушбу кредитлар тадбиркорларнинг тажрибаси, уларнинг олдинги натижаларига қараб 5 миллиард сўмгача, кредит ставкасини 14 фоиздан оширмаган ҳолда берилади.

Бундан ташқари, нобанк молия ташкилотлари бўйича янги қонун кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича катта имкониятлар эшигини очиши алоҳида таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер