Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган «ўқ илдизларини» қуритишимиз шарт – Президент
«Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган «ўқ илдизларини» қуритишимиз шарт.
Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини «ўтга-чўғга» ураяпти.
Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап», — деди Президент.
Шу боис давлатимиз раҳбари парламент палаталари, маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари, нуронийларни бу масалага бош-қош бўлиб, аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтиришга чақирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг