Коронавируснинг янги штаммига «омикрон» номи берилди
Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги В.1.1.529 штаммини юнонча «омикрон» ҳарфи билан номлади. «Омикрон» — юнон алифбосининг 15-ҳарфи. Лотин ва кирилл алифбосидаги О «омикрон» ҳарфидан олинган.
Ташкилот маълумотларига кўра, мавжуд ПCР тестлари «омикрон» штаммларини таниб олишга қодир. Коронавирус инфекциясининг янги штамми пайдо бўлиши фонида ЖССТ «COVID-19»га қарши эмлашни кўпайтиришга чақирди.
Жанубий Африка, Ботсвана, Гонконг, Исроил ва Бельгияда В.1.1.529 деб номланган янги «COVID-19» штамми билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Мутахассисларнинг фикрича, бу коронавируснинг бошқа мутацияларига қараганда юқумлироқ бўлиши мумкин. У 32 та мутацияни ўз ичига олган. Улардан баъзилари унинг юқори ўтказувчанлиги ва вакциналарга чидамлилиги айтилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг