Коронавируснинг навбатдаги нишони — спорт

14:43 04 Март 2020 Дунё
1197 0

Бугун бутун дунёга хавф солаётган корона вирус муаммоси глобал муаммога айланиб улгурди. У барча соҳаларни қамраб олмоқда, жумладан спортни ҳам четлаб ўтмади. Европадаги баъзи ички чемпионат ва кубок баҳслари касаллик хавфи сабаб қолдирилган. Айниқса, бу ҳолат Осиё минтақасида тобора кенг тус олиб, турли эътироз ва ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги тур ўйинлари Шарқ минтақасида деярли тўхтатилган ва бу клубларнинг молиявий аҳволига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, вирус оқими эркин трансферлар ҳуқуқига ҳам болта ураётгани ачинарли.

Хабарларга кўра, яқинлашиб келаётган Олимпия ўйинлари шу сабаблар туфайли маълум муддатга кечиктирилиши мумкин. Бу ҳақида Япония Олимпия Қўмитаси раиси Сейто Ҳашимото гапириб ўтди: “Биз олиб борилаётган ташкилотчилик ишларига қарши эмасмиз.

Энг мақбул қарорни айнан, биз чиқаришимиз керак. Лекин ҳозирги пайтда инсонлар соғлиги энг муҳим ҳисобланади”, — дейди Ҳошимото. Бугунги Парламент билан бўлган мажлисда Японияда айнан, ушбу масала кўтарилганди. Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах юзага келаётган муаммоларга қарамай, кенг омма олдида барча спортчиларни қўллаб-қувватлаб, ортиқча хавотирга тушмасликка чақирди.

Барча имкониятларни ишга солишга ваъда бериб, мусобақанинг ўз вақтида ўтиши учун Японияга керакли масъулиятни юклади. Халқаро қоидалар бўйича агар жиддий сабаблар юзага келадиган бўлса, Олимпия ўйинлари қолдирилишига рухсат бор, унда ҳам фақат бир календарь йили ичида. Шу сабабли Япония ва халқаро ташкилотлар ўртасида қатор келишмовчиликлар пайдо бўлмоқда.

Агар Олимпиада ёздан бошқа мавсумга кўчирилса, шарҳ ва трансляциялар борасида чалкашликлар бўлиши табиий. Бу қолган мусобақаларга халақит бергани ҳолда шубҳасиз иш сифати бузилишига олиб келади. Эслатиб ўтамиз, мамлакат ҳудудида бугунги кунда касалликка чалинганлар сони 1000 дан ошиб кетган ва бу ўта хавфли прогноз ҳисобланади. Агар вазият шу кетишда давом этадиган бўлса, Токио шаҳри мезбонлик лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин.

Юсуфбек САЙДАЛИЕВ,
Ўз ЖОКУ талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер