Коронавирус: янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида аниқланди

11:23 07 Апрель 2022 Жамият
635 0

2022 йил 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237967 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

— 8 нафари Тошкент вилоятида,

— 27 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

— Сирдарё вилоятида 2 нафар,

— Тошкент вилоятида 14 нафар,

— Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235825 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер