Коронавирус туфайли Италияда барча, шу жумладан, A серия ўйинлари ҳам вақтинча тўхтатилди
Juventus.com
Италияда коронавирус эпидемияси туфайли барча спорт мусобақаларини вақтинча тўхтатишга қарор қилинди. Футбол бўйича мамлакат бош чемпионати А серия ўйинлари ҳам 3 апрелгача бўлмайди. Бу ҳақда ушбу давлат бош вазири Жузеппе Конте хабар берди, деб ёзади Евроспорт.
“Ҳозирги вазиятда футбол чемпионатидан тортиб барча спорт тадбирлари вақтинча тўхтатилиши шарт. Ушбу чора-тадбирлар эртадан кучга киради”, — деди ҳукумат раҳбари.
Қайд этиш жоизки, Италияда Иккинчи жаҳон урушидан буён илк марта фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига чеклов қўйилди.
Аввал хабар берилганидек, Италияда бир кеча-кундузда 97 киши коронавирусдан вафот этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг