Коронавирус: Қўшниларимизда аҳвол қандай?
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар 5417 кишига етган. Ҳозирга қадар 2287 киши соғайган, 32 киши вирус қурбонига айланган.
2020 йил 13 май 10:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 7 тага ошиб, жами 1044 нафарни ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, мамлакатда коронавирусдан 726 киши даволанган. 12 киши COVID-19 қурбонига айланган. Ҳозирда Қирғизистонда стационарларда 306 киши даволанмоқда.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 729 кишини ташкил этмоқда. Беморларнинг 23 нафари вафот этди.
Афғонистонда коронавирус билан касалланганлар сони 5226 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 1TV телеканали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, мамлакатда 132 киши COVID-19 инфекциясидан вафот этган. Ҳозирга қадар 648 бемор коронавирусдан даволанишга муваффақ бўлган.
Туркманистонда эса ҳали расман коронавирусга чалинганлар қайд қилинмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг