Коронавирус қандай ҳароратда яшайди?
Фото: www.google.com
Гонконг университети тадқиқотчилари янги турдаги коронавирус узоқ вақт давомида 4°C ҳароратда яшай олишини аниқлади. Бундай ҳароратда дезинфекция қилинмаса, вирус икки ҳафта фаоллигини сақлаб қолади. Уларнинг тадқиқот ҳисоботи medRxiv порталида чоп этилди.
Ҳисоботда айтилишича, вирус 56°C ҳароратда 30 дақиқа ишлов берилгандан сўнг ёки 70°C ҳароратда 5 дақиқа ишлов берилгандан сўнг ўлган.
Хона ҳароратида вирус бир ҳафта давомида яшай олади, икки ҳафтадан сўнг унинг излари йўқолади.
Шунингдек, тадқиқотчилар коронавирус қандай буюмларнинг устида кўпроқ сақланиб қолишини аниқлашди. Буни қарангки, вирус қоғозда 3 соат, ойнада 4 соат, пластикда етти соат, ёғоч ва кийимда икки кунгача, тиббий ниқоб юзасида бир ҳафтагача сақланиши мумкин. Шу боис ниқобни алмаштирмасдан фойдаланиш мумкин эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг