Коронавирус пандемиясининг тугаши яқин — ЖССТ

18:18 15 Сентябр 2022 Дунё
1123 0

Архив сурат

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг қуйидаги баёноти кўпчилик учун далда берувчи янгилик бўлди.

Маълум қилинишича, ўтган ҳафтада дунёда «COVID-19»дан вафот этганлар сони 5 — 11 сентябрь кунларига нисбатан 22 фоизга камайган. Бу 2020 йил мартидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Касалликка чалинганлар сони ҳам 28 фоизга пасайган. Яъни, сўнгги бир ҳафта ичида 3,1 миллиондан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, улардан 11 мингга яқини вафот этган.

«Биз ҳеч қачон пандемияни тугатиш позициясига эга бўлмаганмиз. Биз ҳали бунга эришганимиз йўқ. Лекин унинг якунланиши кўриниб турибди», дейди ЖССТ раҳбари.

Таҳлилларга кўра, инфекциянинг юқиши билан боғлиқ пасайишнинг асосий динамикаси Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида кузатилган — 36 фоиз.

Янги юқтириш ҳолатлари Африкада 33, Америкада 27, Европада 31 ва Жануби-Шарқий Осиёда 25 фоизга камайган. Касалликдан ўлимнинг ўсиши фақат Африка қитъаси давлатларида кузатилган — 10 фоиз.

5 — 11 сентябрь кунлари вирусни энг кўп юқтириш ҳолатлари Японияда қайд этилди — тахминан 538 минг киши. Кейинги ўринда 436 мингга яқин кўрсаткич билан Жанубий Корея жой олди. АҚШ 430 000 дан ортиқ янги ҳолатлар билан учинчи бўлди.

Дунёда «COVID-19»дан вафот этганларнинг аксарияти АҚШда қайд этилди — 2306 киши. Иккинчи ўринда Япония. Ҳафта давомида ушбу мамлакатда 1,6 мингдан ортиқ одам ушбу инфекция асоратларидан вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер