Коронавирус пандемиясининг ўткир босқичи қачон тугаши башорат қилинди

23:29 09 Декабрь 2021 Дунё
1682 0

Фото: AP

Коронавирус пандемиясининг ўткир босқичи 2022 йилда якунланади. Воқеаларнинг бундай ривожланишини Microsoft корпорацияси асосчиси Билль Гейтс башорат қилмоқда.

Тадбиркор касалликнинг «Дельта» штаммининг тарқалиши ва вакциналарнинг дунёда нотекис тақсимланиши инсониятни COVID-19 устидан тўлиқ ғалабадан узоқлаштирганини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият касалликни эмлаш ва даволашда сезиларли муваффақиятларга эришди.

Гейтснинг таъкидлашича, коронавируснинг янги «Омикрон» штамми хавотир уйғотади, аммо ҳозирги вақтда мамлакатлар унинг тарқалишини олдини олиш учун анча яхши тайёргарликка эга. 

«Умид қиламанки, COVID-19 пандемиясининг тугашига оз қолди», дейди Гейтс.

Олдинроқ, Гейтс агар янги, хавфлироқ коронавирус вариантлари бўлмаса, COVID-19 пандемияси кейинги йилнинг ўрталарида тугашини башорат қилган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер