Коронавирус пандемияси яна бир йил давом этади — ЖССТ

00:27 25 Февраль 2021 Дунё
1071 0

Коронавирус пандемияси келаси йил бошида тугайди. Ушбу фикрларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге айтиб ўтди.

«Вазиятнинг энг ёмон сценарийи ортда қолди», дейди Клюге.

Унинг таъкидлашича, коронавирус мавжуд бўлиб қолаверади. Аммо бир йилдан сўнг қатъий чекловларга зарурат қолмайди.

«Бу шунчаки прогноз, ҳеч ким вазият қандай ривожланишини аниқ айта олмайди», дейди Клюге.

Пандемия пайтида 111 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, шундан 2,5 миллионга яқини вафот этган.

Олдинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус йил бошидан бери дунёда янги зарарланиш ҳолатлари сони мунтазам равишда камайиб бораётганини айтиб ўтган эди.
Унинг таъкидлашича, бу ҳатто вируснинг янги мутациялари пайдо бўлишига қарамай, кўрилаётган чора-тадбирлар самара бераётганидан далолатдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер