Коронавирус ноябрда яна авж олиши ростми?

13:55 05 Апрель 2020 Жамият
1020 0

архив

Ижтимоий тармоқларда: хорижий экспертларнинг башоратларига кўра, ноябрь ойида ҳам вирус бўйича эпидемиологик вазият таранглашар экан, деган хабарлар тарқалмоқда. Бу маълумот қанчалик асосли? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Эпидемиологик вазиятнинг таранглашуви ва давом этиш муддати тўғрисида жтимоий тармоқларда тарқалаётган фикрлар ва "Касаллик ҳақида башоратчилар аввалдан аниқ айтиб, ёзиб кетган экан" каби гапларнинг барчасига ишонаверманг.

Бутун инсоният коронавирусга қарши курашга бел боғлаган, халқимизда шундай гап бор "кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди", демак, ижобий мазмундаги башоратларга умид қилиб қоламиз”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда 298 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 25 нафари бу дарддан буткул фориғ бўлган. 2 киши эса вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер