Коронавирус мутацияси қанчалик хавфли? Мутахассис изоҳи

22:51 21 Июль 2020 Дунё
822 0

Россиянинг Сколково фан ва технологиялар университети профессори Георгий Базикин коронавируснинг аввалги мутациялари унинг хусусиятларини ўзгартирмаганлигини маълум қилди.

Олимлар вирусларнинг генотипига қараб фарқларни кўрмаётганлигини таъкидлаётган профессорнинг сўзларига кўра, мутациялардан бири вируснинг юқумлилик қобилиятини ошириши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди, аммо бу таъсир кучсиз ва «ташвишланадиган нарса эмас».

«Аввалги юзага келган мутациялар, вируснинг хусусиятларини ўзгартирмади ва бу яхши янгилик», дея қўшимча қилган Базикиннинг таъкидлашича, вазият ўзгариши мумкин ва агар вирус яна ривожлана бошласа, янги вакцина яратиш керак бўлади.

«Вируснинг заифлашаётгани ёки кучайиб бораётгани ҳақида илмий далиллар йўқ. Назария заифлашиш кераклигини башорат қилмайди. Аксинча одамлар орасида юқиш қобилиятининг ошишини тахмин қилади», дейди профессор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер