Коронавирус кўпроқ кимларга ва қаерда юқиш хавфи бор?
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган жой ва шахсларни маълум қилди.
“Биринчи ўринда — дорихоналарда ишлайдиганлар. Асосийхавф шундаки, дорихонага ҳар хил тоифадаги, соғлигида муаммо бор одамлар ташриф буюради.
Иккинчи ўринда — дўконлар. Дўконларга борганда ўзингизни хавфдан ҳимоялаш учун албатта ниқоб тақишингиз, арава тутқичига антисептик воситалар билан ишлов бериш, ўралган маҳсулотларни олиш, имкон қадар қадоқланган пакетларга камроқ қўл теккизиш зарур.
Учинчи ўринда — автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари. Ёқилғи қуядиган пистолетни кунига 10 дан ортиқ одам ушлайди.
Тўртинчи ўринда — итларни сайр қилдириш жойлари. Итларни олиб чиқишда одам тез-тез подъезд ва эшик тутқичларини ушлайди. Бундан ташқари, итлар вирусни оёқларида уйга ташиши мумкин.
Бешинчи ўринда — кўчага чиқинди ташлашга чиқиш. Бунда хавф нисбатан пастроқ бўлса-да, айрим вақт чангда вирус заррачалари сақланиб қолган бўлиши мумкин”, дейди Алматов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг