Коронавирус ҳудуд танламаяпти. Энг сўнгги янгиликлар
—Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1,2 млн. нафар, шулардан 65,5 минг нафари ҳаётдан кўз юмган, 252,6 минг нафари соғайиб кетган.
АҚШда:
—Нью-Йорк штатида бир кеча-кундузда 594 бемор вафот этди, вирусга чалинганлар сони эса 8 мингдан ошиб кетди;
— Пентагон АҚШ ҳарбийларига коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб юришни тавсия этмоқда. Янги типдаги вирус америкалик 1,2 минг нафардан зиёд ҳарбий хизматчида аниқланган;
— мамлакат мудофаа вазири 155 нафар денгизчиси вирус юқтириб олган авианосец (самолётлар учиши ва қўниши учун мосланган ҳарбий кема) қўмондонини истеъфога чиқаришни қўллаб-қувватлади.
Европада:
— Британия ҳукумати одамларни паркларда тобланиш ўрнига, уйларида карантинда қолишга чақирди;
— Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон шифохонага ётқизилди. Унга сунъий ҳаво бериш аппарати улаб қўйилган.
— Италияда бир суткада COVID-19ни юқтириб олган 525 киши ҳаётдан кўз юмди;
— Испанияда эса ана шундай беморлардан 670 нафари вафот этди.
Бошқа мамлакатларда:
— Иорданияда Рамазон ойи охиригача чегаралар ёпилиши маълум қилинди;
— Эфиопияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди;
— Туркия вакцина ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берди;
— Шри-Ланкада қарийб 3 минг нафар маҳбус коронавирус сабаб озодликка чиқарилди;
— Арманистонда коронавирус тести учун илова яратилди;
— Эронда пандемия шароитида мамлакат ичида ҳаракатлангани учун 27,5 минг ҳайдовчи жаримага тортилди;
— Жанубий Суданда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг