Коронавирус: Дунёда вазият қандай?
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 610 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 95 миллион 612 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 066 мингдан зиёд киши вафот этган (21.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:29 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 610 413 янги ҳолати аниқланди, 14 569 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (22.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 97 миллион 476 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 088 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 24,037 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,610 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,573 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,655 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,505 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 152 937, Ҳиндистонда 15 223, Бразилияда 62 094, Россияда 21 887, Буюк Британияда эса 38 905 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг