Кореядан 2 ойда қарийб 6,4 минг нафар турист Ўзбекистонга келди

19:08 14 Апрель 2026 Welcome to uzbekistan
207 0

2026 йилнинг январь февраль ойларида 6 385 нафар Корея Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича тақсимланган:

  • саёҳат – 4 682 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 987 нафар;
  • ўқиш – 679 нафар;
  • хизмат юзасидан – 22 нафар;
  • даволаниш – 15 нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 187 нафарга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер