Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Петров Константин Викторович ва Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти бўлим бошлиғи Искаков Даурен Тлеукенович билан учрашди.
Учрашувда халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнлари, унга тайёргарлик кўриш ишлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
«Сайловларни ўтказиш бўйича улкан ишлар амалга оширилганини кўрдик. Ўзбекистонга келишимиз билан мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлатнинг самарасини кўрдик. Фуқаролар сайловларда жуда фаол экан, улар келажаги учун бефарқ эмас. Эртага сайлов юқори даражада ўтишини тахмин қиляпмиз, чунки фуқаролар ҳам сиёсий партиялар ҳам, фуқаролик жамияти ҳам бу учун ҳаракат қилишмоқда. Ўтган 5 йил давомида сайлов қонунчилиги такомиллашиб, ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов жараёнларида иштирок этишида имкониятлар кенгайтирилгани, барча шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлдик. Сайлов участкаларида фуқароларнинг барча қатлами учун тенг имкониятлар бор», — деди Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров.
Қайд этиш жоиз, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.
Раҳим ШEРҚУЛОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг