Кўнгилларга жо бўлган «Ғалаба боғи» (Фоторепортаж)
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Хотира ва Қадрлаш куни
Бошқа мамлакатлар, халқлар, давлатлар ҳаётида доимо эъзозланадиган, эҳтиром қилинадиган ана шундай ном билан аталадиган алоҳида кун борми-йўқми, билмайман. Аммо, не бахтки, юртимизда ана шундай ном билан юритиладиган, қадрланадиган сана бор. Бу сана нафақат халқимиз томонидан улуғ кун сифатида нишонланади, балки ушбу кунда миллатимизнинг юксак қадрияти, урф-одатларига эҳтиром ифодаси ҳам намоён бўлади.
Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда.
Шунинг учун машаққатли курашларда букилмас ирода ва мардлик намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жонини фидо қилган жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва 2019 йил 23 октябрдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудида «Шон-шараф» давлат музейи бунёд этилди.
Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихини, она халқимизнинг қаҳрамонлигини яхлит акс эттирган ушбу мажмуа халқимизнинг йиллар давомидаги орзу-интилишларини ўзида мужассам этган.
«Ғалаба боғи»нинг умумий майдони 14,6 гектар. Мажмуа рамзий 12 та ҳудудга бўлинган бўлиб, кириш қисми, урушнинг даҳшатли қиёфаси, марказий хиёбон, ҳарбий техникалар майдончалари, темир йўл вокзали, фронт орти ҳудуди, амфитеатр ва маъмурий бино, мотам ва андуҳ ҳудуди, шоду хуррамлик ҳудуди, ғалаба ҳудуди, «Шон-шараф» давлат музейи ва шукроналик ҳудудидан ташкил топган.
Боғда уруш ва унинг оқибатлари, уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган мажмуада ўша даврдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, Ўзбекистон халқининг фронт ва фронт ортида кўрсатган жасорати, машаққатли меҳнати, қайғу-алами, шунингдек, эришилган буюк ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ифодаланган.
Боғнинг «Матонат мадҳияси» мажмуасида бутун ўзбек аёлларининг садоқати рамзига айланган зангиоталик Зулфия Зокирова ва унинг урушда ҳалок бўлган беш ўғлининг вафодор рафиқалари акс этган.
«Кўз ёши» мажмуаси урушнинг мудҳишлиги, миллати ва динидан қатъи назар, барча одамлар бирлиги рамзини ифодалайди.
«Шон-шараф» давлат музейининг юқори қисмида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 301 нафар ўзбекистонлик қаҳрамон шарафига экилган дарахтлар, шунингдек, «Мангу жасорат» деб номланган мажмуада афсонавий ўзбек генерали Собир Раҳимов ва барча ўзбекистонлик ботир жангчиларнинг сўнмас хотираси ифодаланган. Бу мажмуа юртимизда тарбия топган қўрқмас, мард ва жасур, матонатли саркардалар, жангчилардан фахрланиш, жасоратидан доимо ибрат олиш, дунёдаги энг буюк халқлардан бири эканимизни ҳис қилиш, ватандошларимизда шу замин, шу юрт фарзанди эканлигидан ғурур, фахр-ифтихор туйғулари уйғонишига хизмат қилади.
Келинг, у ҳақида кўп ҳам сўзлаб ўтирмай, қуйидаги фоторепортажга боқайлик, тарихга қайтайлик, юрагимиз ва руҳимиз уйғонсин!

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

«Халқ сўзи»,
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг