Кўмак сўраб келган аёл олқиш олди

13:09 10 Октябр 2022 Жамият
505 0

Фото: Халқ сўзи

Сирдарё вилояти ҳокимининг Ховос туманидаги Мустақилликнинг 25 йиллиги маҳалласида ўтказган сайёр қабулида мурожаат қилганлардан бири қайнотасининг юрак хасталигини даволатиш учун ёрдам сўради. Яъни беморга стент қўйиш амалиётига маблағ зарурлигини билдирди. Ушбу мурожаатни эшитган Ғофуржон Мирзаев қайнотаси учун шунчалик ғамхўрлик қилаётган келинга раҳмат айтди. Залдан ҳам олқишлар эшитилди. Ва, албатта, стент қўйиш амалиёти харажати бўйича ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, маҳаллани табиий газ билан таъминлаш бўйича қилинган мурожаат ҳам ижобий ечимини топди. Яна томорқаларни суғориш учун тик қудуқлар сони кўпайтириладиган бўлди.

Эътиборлиси, иштирокчилар электр узатиш қувватини ошириш ҳамда симёғочларни янгилаш бўйича кўтарилган масаланинг ижросини тадбирдан чиққан заҳотиёқ кўришди. Гап шундаки, электр таъминоти тизими ходимлари маҳалладаги трансформатор қувватини аввалгидан тўрт баравар ошириш ва бошқа узатиш узлуксизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларни бошлаб юборишди. Қиш-қировли кунлар яқинлашаётган бир паллада аҳоли учун электр таъминотини яхшилашнинг амалий чоралари кўрилаётгани айни муддао.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер