Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш тартиби белгиланди

16:57 23 Август 2023 Ҳужжатлар
1941 0

Ҳукумат қарори (409-сон, 22.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш (ҳар 3 йилда камида бир марта) Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Шунга кўра, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари малака ошириш муддати келишидан 15 кун олдин Марказга хат юборади.

Марказ хат келиб тушган кундан 5 кун ичида рўйхатдан ўтказувчини малака ошириш курсига қабул қилади ёки уни рад этади.

Ўқув курсларининг энг кўп ҳажми 72 соатни ташкил қилади.

Курслар тамомлангач, рўйхатдан ўтказувчилар тест синовидан ўтказилиб, тестдан муваффақиятли ўтганларга сертификат берилади.

Малака ошириш даврида рўйхатдан ўтказувчиларнинг иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланади.

Бундан ташқари, рўйхатдан ўтказувчилар ҳар 3 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади (суҳбат шаклида).

ОТМни тугатган ва эгаллаган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича 2 йилдан кам ишлаган бўлса, аттестациядан ўтказилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер