Кўчат экиш — хайрли амал

12:42 21 Февраль 2022 Жамият
892 0

Фото: Халқ сўзи

Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида автомобиль йўллари четларини ҳам кўкаламзорлаштириш ва уларни архитектура-ландшафт жиҳатдан замон талаблари асосида яхшилаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфидаги «Андижон йўл кўклам» унитар корхонаси жамоаси, айтиш мумкинки, бу борада чиндан ҳам ғайрат кўрсатяпти.

— Пахтаобод туманидаги Озод массивидан корхонамиз учун 20 гектар ер майдони ажратилган, — дейди «Андижон йўл кўклам» УК директори Ҳикматилло Тўйчиев. — Ҳозирда бу ерда 172 минг 455 туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари етиштирилмоқда.

Андижон вилоятида 2 минг 463 км умумий фойдаланишдаги йўллар мавжуд бўлиб, корхона томонидан 2018 йилдан буён бу йўллар четларига 122 минг 371 туп ниҳоллар ўтқазилди. Остонада турган жорий баҳор мавсумида яна экиш учун 25 турдаги 82 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари тайёрлаб қўйилган.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер