КХДР ракета полигонини қайта тиклашга киришдими?

11:24 07 Март 2019 Дунё
1373 0

Корея Республикаси КХДР ўтган йил қисман бузиб ташлаган Тончхан ракета полигонида тиклаш ишларини олиб бораётгани ҳақида маълум қилди, деб ёзади Ренхап. Сеулдаги ҳукумат манбалари ана шундай далилларни ошкор этган. Айни чоғда Вашингтондаги Beyond Parallel стратегия ва халқаро тадқиқотлар маркази ҳам сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар орқали КХДР ушбу полигонда тезлаштирилган қайта тиклаш ишларини олиб бораётгани ҳақида айтиб ўтган.

Шимолий Кореяда мониторинг олиб бориш бўйича АҚШнинг 38 North лойиҳаси фармойишида ҳам 16 февраль-2 март муддати ичида полигонда тиклаш ишлари қилинганига тўхталиб ўтган.

Унда қайд этилишича, ёпиқ турган кабель-ёқилғи қуйиш устунлари очилган. Аввалроқ лойиҳа тадқиқот гуруҳи ўз сайтида ўтган йил август ойидан бери КХДРдаги синов ракета полигонида бузиш ишлари амалга оширилмаганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Корея ярим оролини ядросизлантириш бўйича битим 2018 йил 12 июнь кунида Сингапурда АҚШ ва КХДР раҳбарлари саммитида имзоланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер