КХДР Олимпиада ўйинларида қатнашишдан бош тортди — ОАВ
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашишдан бош тортган Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) қарори ҳақида маълумот берди.
6 апрель куни КХДР Миллий олимпия қўмитасининг умумий йиғилишида коронавирус пандемияси сабабли ўз спортчиларини юбормасликка қарор қилгани маълум бўлган.
«Ушбу янгилик контекстдан олинган бўлиши мумкин. Афсуски, ХОҚ бир нечта сўровларга қарамай, КХДР МОҚ билан алоқа ўрната олмади. Бу мулоқотда КХДРда «COVID-19» билан боғлиқ вазият ҳам муҳокама қилиниши керак эди», дейди ХОҚ вакили.
Шунингдек, ХОҚ КХДР МОҚ томонидан уларни Олимпия Хартиясига мувофиқ Олимпиада ўйинларида қатнашиш мажбуриятидан озод қилиш тўғрисида расмий баёнот олмаганлигини билдирган.
2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинлар жорий йилнинг 23 июль — 8 август кунлари Токио шаҳрида бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси туфайли мусобақа 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилган эди. Касаллик тарқалиш хавфи туфайли Олимпиада мусобақаларини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг