Ким Чен Ин Шимолий Корея ядровий кучлари ҳақиқий урушга тайёрлигини айтди
Архив сурат
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядровий кучлари ҳақиқий урушга тўлиқ тайёр эканини айтди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин узоқ масофага учувчи қанотли ракеталарни синовдан ўтказганидан сўнг рақибларини мамлакат ядровий кучлари ҳақиқий урушга тўлиқ тайёр эканлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN Корея марказий ахборот агентлигига (KCNA) таяниб хабар берди.
«Бизнинг жанговар ядровий кучларимиз душманларни ўз назоратига олиш учун ҳақиқий урушга тўлиқ тайёрлигини яна бир бор исботлади», деди у.
Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, ракеталарни синовдан ўтказиш душманлар учун навбатдаги огоҳлантириш, шунингдек, амалий синов ва давлатнинг тўхтатувчи кучларининг мутлақ ишончлилиги ва жанговар самарадорлигининг яққол намойиши бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг