Ўзбекистондан хурмо экспорти 20,9 минг тоннага ошди

11:57 17 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
1075 0

Ўзбекистон 2020 йилнинг дастлабки 10 ойида хорижга қиймати 25,0 млн. АҚШ долларига тенг 48,3 минг тонна хурмо экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 20,9 минг тоннага ёки 5,7 млн. АҚШ долларига кўп. Ўзбекистон хурмоси асосан Қозоғистон, Россия Федерацияси ҳамда Қирғиз Республикасига экспорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон хурмо экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 26,4 минг т.

Россия Федерацияси – 17,3 минг т.

Қирғиз Республикаси – 1,8 минг т.

Украина – 1,2 минг т.

Туркманистон –1,1 минг т.

Беларусь – 457,2 т.

Маълумот ўрнида, жорий йилда хурмо экспорти асосан Тошкент (16,1 минг т.) ва Фарғона вилоятлари (9,9 минг т.) ҳиссасига тўғри келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер