Хосе Рауль Мулино Панамадаги президентлик сайловида ғолиб чиқди
Фото: Reuters
Хосе Рауль Мулино Панамадаги президентлик пойгасида ғолиб чиқди. «France Press» ахборот агентлигининг ёзишича, унинг асосий рақиби Рикардо Ломбана сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг мағлубиятини тан олган ва Хосе Рауль Мулинони табриклаган.
Мулинонинг ғалабаси мамлакатда чуқур илдиз отган коррупция, кучли қурғоқчилик ва муҳожирларнинг кўпайиши каби муаммолар фонида содир бўлди. Шунга қарамасдан, Лотин Америкаси давлатидаги мазкур сайловларда сиёсий аввалгиларига қараганда фаоллик кузатилди.
2009-2014 йилларда Панама президенти бўлган сиёсатчи Рикардо Мартинелли Рауль Мулинонинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлади. Кўпгина панамаликлар унинг даврини молиявий инфратузилманинг ривожланиши билан ажралиб турадиган иқтисодий фаровонлик билан ёдга олишади.
Жамоат хавфсизлиги вазири бўлиб ишлаган Мулино айнан Мартинеллининг шогирди бўлиб, устозининг юқори ишсизлик ва даромадлар тенгсизлиги каби муаммоларини мерос қилиб олмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг