Хоразмлик қурувчилар Сирдарёга йўл олди

09:52 15 Май 2020 Жамият
901 0

Урганч темир йўл вокзалидан Сирдарё вилоятига махсус поезд йўлга чиқди. Унда 2000 нафарга яқин хоразмлик қурувчилар Сирдарёда бошланаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишларида қатнашиш учун жўнаб кетишди. Улар сафида бетончи, пайвандчи, ғишт терувчи, бўёқчи, дурадгор ва бошқа қурилиш усталари бор. Вилоятнинг ҳар бир тумани бўйича шакллантирилган, асосан кўнгилли ёшлардан иборат гуруҳлар Сардоба тўғони ўпирилишидан талофат кўрган юртдошларимиз учун 100 дан ортиқ янги уйлар барпо этадилар. Қурувчилар бепул йўл чипталари, қурилиш анжомлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Одилбек Одамбоев,

(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер